Новости О центре Услуги Проекты Документы Контакты O'zbekcha | English
Новости Центра

25.06.2010

Fikr.uz – турфа хил фикрлар маконидир

 
 
ZiyoNET ахборот ресурс маркази тармоғи янги - Fikr.uz лойиҳасининг ишга тушганлигини мамнуният билан эълон қилади. Лойиҳа ZiyoNET ахборот ресурс маркази тармоғи доирасида ташкил топди. Fikr.uz  сайти фойдаланувчиларга фикрларини эркин баён қилиш, турли соҳадаги кишилар билан таълим, маданият, АКТ ҳамда жамият каби йўналишларда фикр, тажриба алмашиш имконини беради. Fikr.uz  сайтини тузишда LiveStreet платформаси танланиб, рейтингларни ҳисобловчи мураккаб тизим ёрдамида хабар ва мақолаларнинг сифати ва мазмунига аниқ ва холисона, адолатсизликдан ҳоли тарзда баҳо бериш имконини беради.

Fikr.uz сайтининг мақсад ва вазифалари нимадан иборат? Fikr.uz – ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқдаги ўзига хос мулоқат майдончаси бўлиб, бу ерда фойдаланувчиларнинг нафақат фикр ва мулоҳазалари, балки ўзаро алоқалари ҳам мужассамлашган бўлади. Fikr.uz сайтида инсонлар қизиқишлари асосида бирлашиб, бу қизиқишлар барча фойдаланувчиларнинг сайтдаги фаолиятига рейтинг тизими орқали таъсир кўрсатади.
Fikr.uz сайтида турли йўналишдаги шахсий ва жамоат блогларини тузиш, сўровнома ўтказиш, ўзаро мулоқат қилиш ҳамда бошқа фойдаланувчиларнинг блогларидаги ёзувларни ўқиса бўлади. Fikr.uz сайтида жамоат блогларидаги ҳамда фойдаланувчилар блогларидаги мақолаларни баҳолаш имкони бор.

Лойиҳада асосий эътибор турли йўналишдаги жамоат блогларини тузишга қаратилди. Барча жамоат блоглари фойдаланувчилар томонидан тузилади ва бошқарилади, яъни Fikr.uzнинг ҳар бир фойдаланувчиси жамоат блогини тузиши, шунингдек ўзга фойдаланувчиларга ушбу блогдан фойдаланиш имконини бериши ҳамда ўзини қизиқтирган мавзулар бўйича бошқа мавжуд блогларда мулоҳаза юритишда қатнашса бўлади. Жамоат блогларидан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида аввал блогнинг йўналиши танлаб олиниб блоглар рўйхати тузилиб каталогга киритилади.

Fikr.uz сайтининг ўзбек ва рус тилларида фаолият олиб бориши фойдаланувчиларга мулоҳазаларини қийналмай билдиришлари учун қулайлик туғдиради, бу эса унинг бошқа сайтлардан афзаллигини белгилайди. Бундан ташқари сайтдаги материаллар ўз ишининг устаси бўлган бир гуруҳ муҳаррирлар томонидан таҳрир қилиниб, назорат қилинади. Чунки блог юритиш хизматларининг асосий мақсади мулоқат қилиш жараёнида самимийлик, ўзаро ҳурматни ўрнатишдир.

Шунингдек, Fikr.uz сайтида махсус “Ўзингни намоён қил”(«Самореклама») махсус блоги мавжуд бўлиб, фойдаланувчилар у ерда лойиҳа тавсифи, муассасаларнинг фаолияти, акция ва тадбирлар ёритиб берилган реклама мазмунидаги ташвиқот мақолаларини бепул жойлаштирсалар бўлади.

ZiyoNET тармоғининг барча лойиҳалари каби Fikr.uz сайти ҳам ID.UZ ягона рўйҳатдан ўтиш тизими орқали фаолият олиб боради. Агар фойдаланувчи аввал ID.UZ дан рўйхатдан ўтган ва ҳисоб ёзувига эга бўлса, сайтдан рўйхатдан ўтмайди. Бундан ташқари ID.UZ дан рўйхатдан ўтган фойдаланувчи RealID мақомини олиш учун барча босқичларни босиб ўтган бўлса, сайтнинг барча хизматларидан фойдалана олади. RealID мақомига эга бўлмаган ва ID.Uzдан рўйхатдан ўтмаган порталнинг бошқа фойдаланувчилари эса фақатгина хабарларнигина ўқийдилар.

Fikr.uzнинг мақсади фойдали ресурсни тузиш орқали фойдаланувчиларнинг IT соҳасидаги, таълим, маданият, санъат, фан ва бошқа соҳалардаги, шунингдек, Давлат ва жамоат муассасаларининг ходимлари билан муҳим ҳаётий саволлар асосида мулоқатни йўлга қўйишдир.

Fikr.uz сайти лойиҳанинг ривожланишини амалга оширувчи инсонлар ёрдамида ривожланади. Инсонлар фойдаланувчи сифатида биз тузган лойиҳани келажакда ривожланиши учун ўз ғоялари ва қарашлари билан ҳисса қўшадилар деган умиддамиз. Fikr.uz сайтининг бета-кўриниши синовдан ўтиши жараёнида сўз усталари – блогерлар, журналистлар, маданият ходимлари сайтдан рўйхатдан ўтишди. Улар билан Fikr.uz сайтининг фойдаланувчилари Fikr.uz “жамият”ига бирлашишлари мумкин.

Бундан ташқари, Fikr.uz маъмурияти томонидан сайт фойдаланувчиларига домий равишда турли акция ва тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.  Блогларингизни тузинг ва у ерда хабарларни жойлаштиринг, муҳокамаларда қатнашинг, имкониятингизни қўлдан бой берманг. Фаол фойдаланувчилар қимматли совғалар билан тақдирланадилар.
 
Все новости / RSS


Республика Узбекистан, Ташкент
ул. А. Навои, 28-Б Подробнее
Реклама на сайте